Линклар

Россия пойтахтида ногирон қизчани ўлдирган Гулчеҳра Бобоқулованинг Самарқанддаги 19 ёшли ўғли ҳибсга олинган. Бу ҳақда Газета.ру нашри Бобоқулованинг отаси Баҳриддин Тўраев сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

62 ёшли Баҳриддин ака Гулчеҳранинг катта ўғли Раҳматулло милиция томонидан ҳибсга олингани, бироқ қизининг қилмишига алоқаси бор-йўқлиги номаълум бўлган неварасининг ҳозир қаерда сақланаётганини билмаслигини айтган.

Баҳриддин Тўраев қизининг қулоғига анчадан бери аллақандай овозлар эшитилиб келгани ва “кўзига қон кўринган”и эътироф этган ҳамда Гулчеҳранинг қилмиши учун барчадан узр сўраган.

XS
SM
MD
LG