Линклар

Ўзбекистонлик энага Москвадаги ногирон қизчани Сурияни бомбалаётган Путиндан ўч олиш учун ўлдирганини айтди


Гулчеҳра Бобоқулова Москванинг Пресна туман судида, 2016 йил 2 марти.

Гулчеҳра Бобоқулова Москванинг Пресна туман судида, 2016 йил 2 марти.

Москвада 4 ёшли қизалоқни ўлдиргани учун ҳибсга олинган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулова бу ишни Сурияда ёш болаларнинг қонини тўкаётган Владимир Путиндан қасос олиш учун амалга оширганини эътироф этди.

Фейсбук тармоғи орқали эълон қилинган видеода Бобоқулова Сурияга кетмоқчи бўлгани, бироқ пули йўқлиги учун кетолмаганини айтган.

Душанба куни Москвадаги метро бекати олдида қўлида ёш боланинг бошини кўтарган ҳолда қўлга олинган Гулчеҳра Бобоқулова кеча Пресна туман суди қарори билан икки ойга ҳибс этилди.

Суд залига олиб кирилаётган пайтда журналистларнинг: “Нега ундай қилдингиз?” деган саволига аёл: “Аллоҳ буюрди”, дея жавоб қайтарган.

Шизофрения хасталигига чалингани айтилаётган Гулчеҳра Бобоқулова, россиялик расмийларга кўра, эндиликда суд-психиатрия экспертизасидан ўтади ва унинг қотилликни содир этишдан аввал психотроп моддалар истеъмол қилган-қилмагани текширилади.

Бобоқуловага нисбатан айблов 4 март куни эълон қилиниши кутилаяпти. Тергов Бобоқуловани жиноятга ундаган шериклари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG