Линклар

logo-print

Россия Арктикада ҳавога қарши мудофаа тизимини қуради


“Алмаз-Антей” ширкати ишлаб чиқарган Тор-М2 зенит-ракета комплекси.

“Алмаз-Антей” ширкати ишлаб чиқарган Тор-М2 зенит-ракета комплекси.

Москва Арктикада ҳавога қарши мудофаа тизимини қурмоқда. Бу ҳақда 3 март куни Россиянинг давлатга қарашли ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

Мазкур хабар НАТО кучлари қўмондони Филип Бридлавнинг АҚШ конгрессида қилган чиқишининг эртасига ёйинланди. Конгрессдаги чиқишида Бридлав Россия Арктикани милитаризация қилаётганини билдирганди. Россия Арктикадаги ҳарбий ҳозирлигини бу қитъада фойдали қазилмалар қазиб олиш ва логистика шароитини яхшилаш қабатида кенгайтирмоқда.

Россиянинг Арктикадаги ракета тизими яқин масофага учадиган ҳамда самолёт ва қанотли ракеталарни уриб туширишга мўлжалланган “Тор” зенит-ракета комплексига асосланиши тахмин қилинмоқда.

ТАСС агентлигининг “Тор” комплексини ишлаб чиқарадиган “Алмаз-Антей” давлат компанияси баёнотига асосланган ҳолда хабар қилишича, ширкат комплекснинг Арктика вариантини ишлаб чиқишга киришган.

Ўтган йилнинг март ойида Арктикада кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказган, унда 38 минг ҳарбий, учоқлар ва сувости кемалари иштирок этганди.

Машқлардан бир неча кун ўтгач, Швеция, Норвегия, Финляндия, Дания ва Исландия мудофаа вазирлари Россия тажовузига қарши ҳимояланишда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги қўшма баёнот билан чиққандилар.

XS
SM
MD
LG