Линклар

logo-print

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Amnesty International ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини қамоқхонада қийноқ қўллаëтган полиция ва қамоқхона ходимлари юзасидан тушаëтган аризаларни тегишли тарзда тергов қилмаëтгани учун танқид қилди.

3 март куни чоп этилган ҳисоботда айтилишича¸ инсон ҳақлари ташкилотларига Қозоғистон ҳибсхона ва қамоқхоналаридаги маҳбус ва маҳкумлардан йилига қийноқларга оид юзлаб шикоят келмоқда.

Amnesty International ташкилотининг Европа ва Марказий Осиë бўйича директорининг айтишича¸ қийноқларга оид шикоятларни тергов қилиш ва бунинг учун масъуллар жазоланишини кафолатламасликқийноқ қурбонларини умидсизлик ва қўрқувда яшашга ҳукм қилиш демакдир.

XS
SM
MD
LG