Линклар

Грузия Ташқи ишлар вазири Михеил Жанелидзенинг Озодликка айтишича¸ жорий йилнинг июнь ойидан грузияликлар Европа Иттифоқи ҳудудига визасиз саëҳат қилишлари мумкин.

Вазирга кўра¸ визасиз саëҳат ҳақидаги ҳужжатнинг 8 март куни ЕИ Комиссиясига тақдим қилиниши кутилмоқда.

Шундан сўнг мазкур ҳужжатнинг Европа парламенти томонидан қабул қилинади.

Украина ва Грузия фуқароларининг иттифоқ ҳудудига киришини либераллаштириш жараëнини бирга кўриб чиқаëтган ЕИ Комиссияси жорий ҳафта бу икки давлат вазиятини алоҳида кўриб чиқиш ва грузияликлар учун визасиз саëҳат тизимига ўтишни тезлатишга қарор қилди.

ЕИ расмийлари Украинадаги сиëсий беқарорлик ва мамлакатдаги иқтисодларнинг суст бораëтгани билан боғлиқ хавотирлар боис Киев ҳукумати билан визасиз саëҳат режими ҳақидаги келишув имзоланиши кечикишини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG