Линклар

Ўзбек терговчилари Бобоқулова иши бўйича россиялик ҳамкасбларига ëрдам беради


Гулчеҳра Бобоқулова.

Гулчеҳра Бобоқулова.

Россия Тергов қўмитаси расмийси Владимир Маркинга кўра¸ Москвада 4 яшар қизчани ўлдириб¸ унинг бошини танасидан жудо қилган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулова иши юзасидан бораëтган тергов жараëнида ўзбекистонлик ҳуқуқ тизимлари ҳам қатнашади.

Маркинга кўра¸ Тергов қўмитасининг Тошкентга юборган сўровига дарҳол ижобий жавоб келган ва Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари Бобоқулованинг шахсига оид маълумот тўплаш жараëнида қўлдан келганча ëрдам беришни ваъда қилган.

Тергов қўмитаси вакили¸ яқин орада Ўзбекистон фуқаросига қотиллик бўйича расмий айблов эълон қилиниши¸ айни пайтда¸ унинг Россия ҳудудида стационар психологик экспертизадан ўтказилишини билдирди.

Маркин шунингдек¸ тергов жараëнининг объектив ўтказилиши ва унга оид маълумотлар бевосита жамоатчиликка билдириб борилишини ҳам қўшимча қилди.

29 февраль куни Москванинг "Октябрьское поле" метро бекати яқинида боланинг кесилган бошини кўтариб¸“Оллоҳу акбар” деб қичқириб юрган аëл қўлга олинди.

Бу аëлнинг 35 яшар Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова¸ ўлдирилган боланинг эса¸ у энагалик қилиб келган 4 яшар касал қизалоқ экани аниқланди.

Бобоқулова дастлабки судда қизчани оллоҳнинг буйруғи билан ўлдиргани ҳақида гапирди.

Россия матбуотига кўра¸ тергов давомида руҳан касал экани айтилаëтган аëлнинг Суриядаги ИШИД террор гуруҳига алоқаси бор-йўқлиги ҳам ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG