Линклар

Британия Бош вазири матбуот хизматига кўра¸ 4 март куни Британия¸ Франция¸ Германия етакчиларининг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали биргаликда гаплашиши кутилмоқда.

Давид Камерон¸ Франсуа Олланд ва Ангела Меркел Путин билан асосан Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувга амал қилиш масаласида гаплашади.

Европа раҳбарларининг Сурияда сиëсий ўтиш даврини бошлаш учун ўт очмаслик келишувини ижро қилиш муҳимлигини таъкидлаши кутилмоқда.

Ўтган ҳафта кучга кирган ўт очмаслик тўғрисидаги келишув Сурияда беш йилдан бери давом этаëтган урушни тўхтатиш йўлидаги биринчи жиддий қадам сифатида кўрилмоқда.

Россия томонидан қўллаб-қувватланилаëтган Сурия президенти Башар Асад кучлари ва мухолифат гуруҳлари ўртасидаги мазкур келишувга Исломий давлат ва Ал-Қоидага алоқадор Ал-Нусра жабҳаси қўшилмаган.

Суриядаги уруш оқибатида ҳозирга қадар ўлганлар сони 270 мингдан ошди¸ миллионлаб одам уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG