Линклар

logo-print

Истанбул яқинида полиция автобусига ҳужум қилган икки аëл отиб ташланди


3 март куни турк полицияси Истанбул яқинидаги Байрампаша шаҳарчасида полиция автобусига ҳужум қилган икки аëлни отиб ўлдирди.

Турк матбуоти хабарларига кўра¸ ҳужум қилган аëллар дарҳол қуршаб олинган ва отиб ўлдирилган.

Аëллардан бири полиция участкасига кириб келган автобусга граната отган¸ иккинчиси автоматдан ўт очган. Бунга жавобан полициячилар ҳам ўт очган ва ҳужумчиларни ўлдирган.

Ҳужум учун фаолияти тақиқланган Инқилобий халқ озодлиги фронти партияси масъулиятни зиммасига олди.

Ашаддий сўлчи бу партиянинг Туркияда марксизм таълимотига асосланган давлат қуриш учун 30 йилдан бери олиб бораëтган кураши давомида ўнлаб полиция ходимлари ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG