Линклар

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” раҳбарлигига Одилхон Рустамов тайинланди


“Ўзбекозиқовқатхолдинг” раҳбарлигига президент Ислом Каримов Фармони билан Одилхон Рустамов тайинланди.

Рустамов мазкур лавозимга тайинлангунига қадар, яъни 2009 йилдан шу кунгача Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Одилхон Рустамов солиқ идораларидаги фаолиятини 1993 йилдан бошлаган эди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” президент Фармони билан феврал ойида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси базасида ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG