Линклар

Ўзбек программачилари Galagram мессенжерини ишлаб чиқди


Galagram WhatsApp билан рақобатлаша олиши айтилмоқда.

Galagram WhatsApp билан рақобатлаша олиши айтилмоқда.

Ўзбекистон маҳаллий нашрлари ўзбек программачилари WhatsApp ва Viber билан рақобатлаша оладиган мессенжер ишлаб чиққани ҳақида хабар тарқатди.

Пайшанба куниги хабарларда айтилишича,Star Palete ширкати программачилари яратган мессенжер Galagram деб аталади.

Бепул фойдаланиш мумкин бўлган мессенжер орқали матн, сурат, овозли смайлик, фото, видео ва аудиохабарларни жўнатиш, беш ва ундан ортиқ одам учун видеоконференция ўтказиш, онлайн ўйинларни ўйнаш ҳамда халқаро кириш-чиқиш қўнғироқларини амалга ошириш мумкин бўлади. Galagram смартфон ва компьютерлар учун мўлжалланган.

Galagram халқаро бозорда хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва инглиз, рус, ўзбек, хитой ҳамда бошқа тилларга эга бўлган интерфейсга эга.

Фойдаланувчиларнинг аккаунтлари эса телефон номерларига боғланган бўлади.

XS
SM
MD
LG