Линклар

Алишер Усмонов дунё миллиардерлари орасида 73-ўринни эгаллади


Алишер Усмонов.

Алишер Усмонов.

Forbes журнали эълон қилган миллиардерлар рейтингида USM Holdings акцияларининг 48 фоизига эгадорлик қилаётган келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов 12,5 миллиард доллар бойликка эга экани қайд этилган.

Рейтингда Алишер Усмонов дунё миллиардерлари орасида 73- ўринни эгаллаган. Рейтингда айтилишича, Усмоновннинг бойлиги ўтган йилга қараганда 2 миллиард долларга озайган ва Россияда бойлиги бўйича 3-ўринга тушиб қолган. 2011 йилдан 2014 йилгача Усмонов Россиянинг энг бой одами сифатида рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олиб келган эди.

Forbes рейтингида дунёнинг энг бой одами сифатида 79,3 миллиард доллар бойликка эга бўлган Microsoft широкати асосчиси Билл Гейтс номи келтирилган.

Биринчи марта жаҳоннинг энг бой одамлари йигирматалигига киритилганлар орасида Facebook асосчиси Марк Цукерберг 33,4 миллиард доллари билан 16-ўринда қайд этилган.

XS
SM
MD
LG