Линклар

Кремль қотил энаганинг Путин ҳақидаги гапларини "руҳий касаллик" билан боғлади


Гулчеҳра Бобоқулова Москвадаги суд залида.

Гулчеҳра Бобоқулова Москвадаги суд залида.

Кремль Москвада ўзи энагалик қилган 4 ёшли қизалоқни ўлдирган ўзбекистонлик аёл қотилликни Суриядаги бомбардимонлар учун ўч олиш сифатида тақдим қилганини “руҳий касаллик” билан боғлади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу борада шарҳ берар экан: “Гап лаёқатсиз аёл ҳақида кетаяпти ва уларга шунга яраша муносабатда бўлиш лозим”, деб билдирди.

Бундан олдинроқ ижтимоий тармоқларда 29 февраль куни Москвада ўзи энагалик қилган 4 ёшли қизни ўлдиргани учун қўлга олинган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова сўроқ қилинаётган пайтда олинган видеодан парча пайдо бўлган эди. Ўша видеода Гулчеҳра Бобоқулова қизчани Суриядаги бобмардимонлар учун ўч олиш мақсадида ўлдирганини айтган эди.

“Путин самолётлар билан бомбардимон қилаяпти. Нега сизлар биз мусулмонларни бомбалаяпсиз, нега ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти? Улар ҳам яшашни хоҳлайди-ку”, деб айтган видеода Гулчеҳра Бобоқулова.

Аввалроқ Бобоқулова руҳий носоғлом экани ва шизофрения билан оғриб келгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG