Линклар

Emirates Airline энг узоқ масофага тўхтамай учиш бўйича рекорд ўрнатди.


Emirates Airline ширкати самолёти.

Emirates Airline ширкати самолёти.

Emirates Airline ширкатига қарашли А380 самолёти энг узоқ масофага тўхтамай учиш бўйича рекорд ўрнатди.

Би-Би-Сининг хабар беришича, самолёт Дубайдан Янги Зеландиянинг Окленд шаҳригача бўлган 14 минг 200 километр масофани 17 соат 15 дақиқада учиб ўтган.

Бундан олдинги рекорд Qantas авиаширкати томонидан ўрнатилган эди. 2014 йилда Сиднейдан Дубайга учган самолёт 13 минг 800 километрли масофани ҳеч қаерда тўхтамай 17 соатда учиб ўтган.

Emirates Airline ширкати яқин кунларда ўз рекордини янгилаши кутилмоқда. Авиаширкат Дубай ва Панама ўртасида парвозларни амалга оширмоқчи. Парвознинг умумий вақти 17 соат 35 минутга тенг бўлади.

XS
SM
MD
LG