Линклар

logo-print

Парижда Украина бўйича навбатдаги музокаралар бошланди


Парижда Украина бўйича музокараларга йиғилган Франция, Россия,Украина ва Германия ташқи ишлар вазирлари.

Парижда Украина бўйича музокараларга йиғилган Франция, Россия,Украина ва Германия ташқи ишлар вазирлари.

Парижда 3 март куни Франция, Россия, Украина ва Германия ташқи ишлар вазирлари Украина шарқида тинчлик ўрнатиш юзасидан имзоланган Минск келишимини амалга тадбиқ этиш масаласида музокараларни бошлади.

Учрашув арафасида Германия ташқи ишлар вазири Штанмайер Украина ҳамда Россия музокаралар чоғида муросага келишини умид қилаётганини, ўт очишни тўхтатиш битими янада мустаҳкамланиши кутилаётганини айтди.

Киев ва Ғарб давлатлари Москвани Украина шарқидаги исёнчиларни қўллаётганликда, Минск шартномасига зид равишда исёнчиларни қурол, малакали офицерлар билан таъминлаётганликда айблаб келади. Россия эса бу айбловларни инкор этиб келмоқда.

2015 йил февралида Беларус пойтахти Минскда Россия ва Украина Германия ҳамда Франция ўртамчилигида Донецкда ўт очишни тўхтатиш битимини имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG