Линклар

Бугун Москва масжидларида ўзбекистонлик аёл ўлдирган қизнинг оиласига эҳсон йиғилади


Жума номозига келаётган Москвадаги мусулмонлар.

Жума номозига келаётган Москвадаги мусулмонлар.

Москвалик мусулмонлар бугун жума намози пайтида йиғилган эҳсон пулларини ўзбекистонлик энага томонидан ўлдирилган 4 ёшли қизнинг оиласига топширади. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги Россия муфтиятига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Муфтиятнинг билдиришича, бу ҳаракат “бир оиланинг фожеасидан ларзага келган Россия жамиятининг маънавий бирлиги рамзи” бўлади. Россия муфтияти қотиллик ислом динидаги одам томонидан содир этилган жиноят сифатида тақдим этилаётганидан афсус билдирди.

Аввалроқ россияликлар ўлдирилган қизалоқнинг оиласига 4 миллион рубл маблағ тўплаб бергани хабар қилинган эди. Қизнинг отаси тўпланган пулларнинг дафн маросимидан ортиб қолган қисмини ногирон фарзандларни тарбиялаётган оилаларга бўлиб беришини билдирган.

29 февраль куни Москвадаги “Октябрьское поле” метро бекати ёнида ёш боланинг танасидан жудо қилинган калласини кўтариб, “Аллоҳу Акбар!” деб бақириб юрган қора қийимдаги аёл полиция томонидан ҳибс этилганди. Ўзбекистонлик 39 ёшли муҳожир Гулчеҳра Бобоқулова экани айтилаётган бу аёлнинг рухий хаста экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG