Линклар

logo-print

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакатдаги ядровий қуролларни шай ҳолатга келтиришни топширди.

Бу ҳақда хабар қилган KCNA расмий нашри Ким Чен Иннинг “Биз ядровий қуролларимизни исталган вақт ишлатишга тайёр туришимиз керак”, деган сўзларини иқтибос сифатида келтирди.

Пхеньян раҳбари АҚШни "ўзга давлатларда уруш ва фалокатни қўзғаётганлик"да айблаб, мамлакат суверенитетини сақлаш учун ядровий имкониятларни кенгайтириш лозимлигини таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси Билл Урбан Пхеньян раҳбарини “провокация кўринишидаги ҳаракатлардан тийилиш”га чақирди.

Пхеньяннинг бу ҳаракатлари 2 март куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтирганидан сўнг бошланди.

Сўнгги 20 йил ичидаги энг кескин санкциялар экани айтилаётган янги чоралар натижасида эндиликда Шимолий Кореяга йўл олган ва бу мамлакатдан келаётган барча юк кемалари мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим.

Шунингдек, Шимолий Кореяга кичик калибрдаги ва енгил қурол-аслаҳаларнинг ҳар қанақа турини сотиш ёки топширишга тақиқ жорий қилинди.

XS
SM
MD
LG