Линклар

logo-print

Ўзбекистон Футбол федерацияси ўтказган сўров натижасига кўра, мамлакат терма жамоа ўйинчиси ва Россиянинг "Краснодар" футбол клуби таркибида ўйнаётган Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шу билан Одил Аҳмедов тўртинчи бор Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Sports.ru нашри маълумотига кўра, ўтган йили Одил Аҳмедов Россиянинг энг кўп иш ҳақи оладиган футболчилари рейтингининг 55-поғонасини эгаллаган ва бир йилда 1 миллион 700 минг евро даромад топган.

Одил Аҳмедов 2015 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат ўйинчиси ҳисобланади. Унинг трансфер ҳақи 8,5 миллион еврони ташкил қилади.

Аҳмедов 2014 йилдан бери Россиянинг “Краснодар” клубида фаолият юритиб келмоқда. Бунгача у Россиянинг “Анжи” ва Ўзбекистоннинг “Пахтакор” клубларида тўп сурган.

1987 йили Наманганда туғилган Аҳмедов 2007 йилдан бери футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосидир.

XS
SM
MD
LG