Линклар

logo-print

1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган йирик савдо масканларидан бири бўлган “Trend” супермаркети ёпилди.

Бу ҳақда супермаркетнинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинди.

Атиги 2 йилу 2 ой давомида фаолият кўрсатган ушбу супермаркетнинг нима сабабдан ёпилгани Озодликка маълум эмас.

“Trend” супермаркети пойтахтнинг “Next” ҳамда “Vega” савдо-кўнгилочар мажмуалари ичида жойлашган эди.

Ўзбекистонда гуллаб-яшнаётган бизнес эгаларининг синдирилиши, банкротга учраши тез-тез кузатилади.

Жумладан, Тошкентда бир неча йил давомида энг йирик савдо маркази ҳисобланган "Turkuaz" супермаркетлар тармоғи ҳам ёпилган ва уни очган Туркиядаги "Gunes Textil" ширкати мамлакатга йирик сармояларни киритиб¸ бор-йўғидан айрилгач 2012 йилда мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG