Линклар

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида вояга етмаган болаларга нисбатан бир неча бор жинсий тажовуз қилганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган 21 яшар йигит Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида ҳибсга олинди.

CA-NEWS маълумотига кўра, исми очиқланмаётган марғилонлик йигит 3 март куни Петербургнинг “Красный текстильщик” кўчасида жойлашган миграция марказида полиция томонидан ҳибсга олинган.

21 яшар йигитга нисбатан Марғилон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 16 ёшга тўлмаган, вояга етмаганлар билан бир неча бор жинсий алоқа қилганлик айби билан жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG