Линклар

Воркута суди “Северная” конида юз берган портлаш оқибатида қутқариб олиш имкони бўлмаган 26 кишини ўлган деб ҳисоблаш борасида қарор чиқарди.

Бу ҳақда суднинг расмий сайти орқали маълум қилинди.

“Северная” кўмир конидаги 780 метр чуқурликдаги авария 25 февраль куни юз берган эди.

Конда кутилмаганда ҳавога метан гази отилиши оқибатида портлаш содир бўлган. Шундан сўнг яна икки марта метан гази портлаган. Учинчи портлашда конда қутқарув ишларини олиб бораётган 4 қутқарувчи ҳалок бўлган.

Портлаш бўлган пайти конда бўлган 26 кишининг тақдири номаълум қолаётган эди.

29 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кондаги уюмлар орасида қолган кончиларни қутқариш имкони қолмаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG