Линклар

Бир неча кун аввал Чеченистон расмийлари ёш фуқаролар ўзларининг диний қарашлари ва қайси гуруҳга мансуб эканликлари кўрсатилган “руҳий-ахлоқий паспорт” олишга мажбурланаётганини рад этишган эди. Энди эса расмийлар шунга ўхшаш “руҳий-ахлоқий сўровнома” таъсис қилишмоқчи.

Россия матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, чеченистонликларни мактаб ва масжидларда ушбу сўровномани тўлдиришга чорлашмоқда.

The International Crisis Group ташкилотининг Шимолий Кавказ бўйича директори Екатерина Сокирянская ўз Facebook саҳифасида мазкур сўрвономанинг суратини қолдирди:

https://www.facebook.com/photo.php?fbid=10153938312673610&set=a.420119603609.194496.668718609&type=3&theater

Сўровномани тўлдираётган шахс ўз фотосуратини тиркаши ва шахсий маълумотларидан Россия қонунларига мувофиқ равишда фойдаланилишига рухсат бериши шарт.

Шуни эътиброга олмаганда, сўровнома аввалроқ эълон қилинган паспорт формасига ўхшаш. Бу форма оммавий норозиликка учраган, Чеченистон президенти Рамзан Қодировни “мамлакатимизда битта паспорт бор, бу Россия фуқароси паспортидир,” дейишга ундаган эди.

Сўровномани тўлдираётган шахслар умумий маълумот киритишдан ташқари динларини, тайп, яъни қайси уруғ аъзоси эканликларини ҳамда вирд, яъни диний йўналишларини кўрсатиб ўтишлари керак. Фуқароларнинг қайси вирд аъзоси эканлиги мумҳим аҳамиятга эга, чунки Чеченистонда ман қилинган ваҳобийлик тарафдорларида вирд бўлмайди.

Тўлдирилган сўровномага шахснинг бошлиғи ёки мактаб директори, полиция ходими ҳамда имом имзо чекиши керак. Шахснинг қариндоши ёки диний етакчи тўлдирилган сўровнома тўғри эканлигини тасдиқлаши ҳамда “мазкур шахснинг барча ҳаракатларига ва хулқ-атвори учун маъсулиятни” ўз бўйнига олиши керак.

“Новая газета” мустақил газетаси муҳаррири Елена Милашинага кўра, бу қадам ёшларнинг экстремистик ташкилотларга қўшилиши олдини олишга қаратилган бўлиши мумкин.

“Агар бу шахслар тарк этса нима бўлади? У учун жавобгарликни ўз бўйнига олган шахс ҳам айбланишини кутиш мумкин. Чеченистон турғунларидан бири қизи паспорт олиб, Туркия орқали Сурияга боргани учун жиноий жавобгарликка тортилган эди,” деб ёзди Милашина.

Чеченистон пойтахти бўлмиш Грозний турғуни Ислом “Кавказ тугуни” янгилик порталига берган интервьюсида сўровнома чеченларни бошқаришга уринаётган расмийларнинг хавотирларидан дарак беришини айтди.

“Мен ёки бирорта бошқа одам қонунни бузса, Жиноий кодекс бор. Удум, анъана ёки динимизга зид иш қилсам, одатлар (шариатда тилга олинмаган урф-одат ҳамда анъаналар) ва шариат бор”, деди Ислом.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG