Линклар

logo-print

Таниқли актёр Армен Жигарханян оғир аҳволда касалхонага ётқизилди


Таниқли кино актёр Армен Жигарханян бугун Москвада юрак ҳуружини бошдан кечириши ортидан оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Жигарханян касалхонанинг жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда.

Ўтган йили 80 ёшни қаршилаган актёр март ойида ўзининг театри мусиқа раҳбари Виталина Цымбалюк-Романовскаяга уйланган эди.

Армен Жигарханян 1950 йилдан буён кино ва театрда 250дан зиёд рол ижро этган.

XS
SM
MD
LG