Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:23

Республикачи нейрожарроҳ Бен Карсон сайлов пойгасидан чиққанини билдирди


АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб борган Бен Карсон сайловолди пойгасидан чиққанини билдирди.

Собиқ нейрожарроҳ Карсон сайлов кампаниясининг дастлабки босқичида олдинда бораётган эди.

Аммо, АҚШда ўтказилган бошланғич сайловларда у ортда қолиб қолди.

Ҳозирда республикачилар партясидан Доналд Трамп номзодликка даъвогарлар орасида етакчилик қилмоқда.

АҚШ президентлигига номзодларни саралаш бўйича ўнта штатда сешанба куни ўтказилган сайловларда республикачилар орасида Трампни қўли баланд келди.

Демократлар партиясидан эса АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ғолиб бўлди.

АҚШда президентлик сайлови ноябрь ойида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG