Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:09

АҚШ ва ЕИ Туркияда "Заман" газетасига қарши рейдлар юзасидан хавотир билдирди


АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари Туркияда "Заман" газетаси таҳририятига уюштирилган рейдлар мамлакатда сўз эркинлигини хавф остига қўйиши мумкинлиги борасида хавотир билдирди.

Жума куни Туркия полицияси мухолифатдаги "Заман" газетасининг Истанбулдаги биносига бостириб кирди, таҳририят олдида тўпланган намойишчиларга қарата кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичларни қўллади.

"Заман" газетаси АҚШда қочқинликда яшаётган турк уламоси Фатхулла Гуленга алоқадор кўрилади.

Туркия президенти Режап Эрдўғон Гуленни ўз ҳукуматига қарши фитнада айблаб келади.

Истанбулдаги рейдлардан бир кун ўтиб "Заман" газетаси фаолиятини қайта бошлагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG