Линклар

Грознийда Руслан Чагаев австралиялик боксчи Лукас Браунга мағлуб бўлди


Чеченистоннинг Грозний шаҳрида "Аҳмат" бокс клубида ўтган жангда ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев австралиялик боксчи Лукас Браунга қарши жангда мағлуб бўлди.

"Аҳмат" бокс клуби номидан жанг қилиб келаётган Чагаев рингга Ўзбекистон байроғи остида тушди. Бокс олдидан Грознийда Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам Ўзбекистонни мадҳ этиб, концерт берди.

Шу тариқа, WBA йўналиши бўйича ўта оғир вазнда доимий жаҳон чемпиони бўлиб келаётган 37 яшар Чагаевнинг ҳисобида 33 ғалаба, 3та мағлубият ва 1 та дуранг натижа йиғилди.

10 йилча муқаддам Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган андижонлик Руслан Чагаев уч йилдан буён Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси номи билан юритиладиган "Аҳмат Ҳожи Қодиров" бокс клуби номидан жанг ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG