Линклар

АҚШдаги сайловларда Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон олдинда бормоқда


АҚШда президентликка номзодлик учун республикачи ва демократлардан даъвогарлар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтонлар бир қатор штатларда 5 март куни ўтган дастлабки сайловларда яна етакчиликни сақлаб қолди.

Республикачи миллиардер Дональд Трамп Луизиана ва Кентуккида ғалаба қозонди. Унинг рақиби сенатор Тед Круз эса Мэйн ва Канзас штатларида ғолиб чиқди.

Демократлар ўртасидаги сайловларда эса ҳозиргача етакчилик қилаётган Ҳиллари Клинтон Луизианадаги праймеризларда ғалабага эришди. Унинг рақиби Берни Сандерс Канзас ва Небраска сайловларини қозонди.

Аксар экспертлар шу йил 8 ноябрда ўтадиган президентлик сайловида Ҳиллари Клинтон демократлардан номзод бўлишини башорат қилмоқда. Республикачилардан эса Дональд Трампнинг номини башорат қилаётганлар оз эмас.

Гарчи республикачиларнинг таниқли вакиллари орасида ҳам кескин танқид қилинаётган бўлса-да, Трамп шу кунгача ўтган праймеризларда етакчиликни қўлда сақлаб қолди.

XS
SM
MD
LG