Линклар

Россия шимолидаги Коми республикасида жойлашган «Северная» шахтаси кетма-кет портлашлардан сўнг тўлиқ ёпиладиган бўлди.

Бу ҳақда «Воркутауголь» ширкати матбуот хизмати берган хабарга кўра, шахта 60-80 кунлик муддат ичида сувга чўктирилади.

25 февраль куни 780 метр чуқурликда жойлашган шахтада кучли оқимдаги метан гази отилди ва иккита портлаш содир бўлди. Натижада, тоғ жинслари шахтанинг бир қисмини кўмиб қўйди. Вайроналар остида ёнғин чиқди ва у ҳанузгача давом этмоқда.

Аввалига тўрт кончининг ўлгани хабар қилинган, 26 нафарининг тақдири номаълум қолаётган эди. 28 февралга ўтар тунда шахтада учинчи портлаш бўлди ва бир неча қутқарувчи нобуд бўлди. Бу портлашдан сўнг раҳбарият 26 кончи ҳам ўлган, деган хулосага келди.

Шу тариқа, 36 киши ўлимига сабаб бўлган портлашлар ортидан Россиянинг энг шимолий нуқтасида жойлашган шахтанинг тўлиқ ёпилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG