Линклар

Сурия-Ироқ чегарасидаги йирик ўтказиш пункти "Исломий Давлат"дан тортиб олинди


Сурияда исёнчи кучлар АҚШ етакчилигидаги ҳаво кучлари зарбаларидан сўнг Ироқ чегарасидаги ўтиш пунктларидан бирини ўз назоратига олди.

Ҳаво ҳужумлари боис, "Исломий давлат" террор гуруҳи жангарилари Сурия томон чекинишга мажбур бўлгани хабар қилинмоқда.

Сурия инсон ҳуқуқлари фаолларининг 5 март куни хабар қилишича, исёнчи кучлар Ироқ ва Сурия чегарасидаги Ал-Таниф чегара ўтказиш пунктига Иордания томонидан ҳужум қилган. Жанглар қарийб бир кун давом этган.

Чегара пунктининг Ироқ ҳудудидаги қисми ҳануз ИД террорчилари назорати остида қолмоқда. Бу пункт 2015 йилнинг майида ИД назоратига ўтган. Сурия-Ироқ чегарасидаги яна бир йирик Албу Камол чегара пункти ҳам террор гуруҳи қўлида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG