Линклар

Ироқ пойтахти Бағдод яқинида худкуш бошқарган автомобил портлаши оқибатида ўнлаб одам қурбон бўлди.

Ироқ расмийлари берган маълумотга кўра, камида 29 одам ўлган ва 47 нафари жароҳатланган.

Ҳилла шаҳарчасига кираверишдаги ўтказиш-текширув пунктида портлаш 6 март куни содир этилди. Reuters агентлигига интервью берган расмийлар бу шаҳарча тарихидаги энг йирик ҳужум эканини қайд этдилар.

Ҳозирча худкушлик ҳужуми учун ҳеч ким масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG