Линклар

Россия Омбудсмени украин учувчиси Савченконинг оиласига қўнғироқ қилди


Россия президентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Элла Памфилова қамоқда қолаётган украин учувчиси Надежда Савченко оиласига қўнғироқ қилди.

Учувчининг синглиси Вера билан суҳбатлашган Омбудсмен Савченконинг соғлиги қониқарли аҳволда эканини маълум қилди.

Бу телефон суҳбати ҳақида Савченконинг адвокатларидан бири Николай Полозов Twitter саҳифасида маълум қилди.

Памфилованинг баёнотига кўра, тергов изоляторида қолаётган Надежда Савченконинг аҳволи мунтазам равишда визуал мониторинг қилинмоқда.

Бундан ташқари, украиналик шифоркорлардан иборат гуруҳ тузилгани ҳам маълум қилинди, аммо гуруҳнинг қачон Савченко ёнига қўйилиши номаълум қолмоқда.

3 март кунги суд мажлисида Савченко очлик эълон қилишини маълум қилган. Ўша кунги маҳкамада судя Савченкога сўзлаш ҳуқуқини бермаган, мажлисни эса 9 мартга қолдирган эди.

XS
SM
MD
LG