Самарқандлик аëлнинг Москвада ўзи қараб келган 4 яшар қизчани ўлдириб¸ кесилган бошини кўчада байроқ қилиб юргани кўпчиликни бегона юртда ишлаш ва яшашнинг инсон психикасига кўрсатадиган таъсири ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда.
Оғир хасталарга қараш¸ доимий таъқибда яшаш ва ишлаш¸ хўрлик ва ҳақоратли муносабат ва ўз яқинларидан узоқ бўлиш каби муҳожир ҳаëтининг таркибий қисми унинг руҳиятида қандай акс этмоқда?
Муҳожирнинг руҳий саломатлиги ҳақида ким қайғуриши лозим?
Россиядаги миллионлаб ўзбек муҳожири учун психологик ëрдам олиш имкони борми?
Инсоннинг ўзга юртларда кўпинча ноинсоний шароитларда руҳий саломатлигини сақлаб қолишга ëрдам берадиган омиллар борми?
Сиз ўз руҳий саломатлигингизни қандай сақлаëтирсиз?
Бу ҳақдаги фикрларингиз билан душанба кунги жонли интерактив мулоқотимизда қатнашинг. Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 гача OzodlikOnline, OzodSkype ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали жонли суҳбатга қўшилишингиз мумкин.
Skype алоқасига чиқа олмайдиганлар WhatsApp¸Telegram¸ Facebook ва Одноклассники ижтимоий тармоқлари орқали фикрларинни ëзиб юборишлари мумкин.