Линклар

logo-print

АҚШнинг энг нуфузли ва жозибадор собиқ биринчи хоними 94 ёшида вафот этди


Нэнси Рейган.

Нэнси Рейган.

АҚШнинг собиқ биринчи хоними – Қўшма Штатлар 40-президенти беваси Нэнси Рейган 6 март куни Лос Анжелесдаги уйида 94 ёшида вафот этди. The New York Times газетасининг ёзишича, Нэнси хоним юрак ҳуружидан вафот этган.

Нэнси Рейган Рональд Рейганнинг энг яқин маслаҳатчиси бўлган. Асли касби актёр бўлган Рональд Рейган рафиқасининг қўллаб-қувватлаши ва маслаҳатлари ортидан катта сиёсий карьерага эришган. Нэнси Рейган АҚШ тарихидаги энг нуфузли ва энг жозибадор биринчи хоним сифатида кўрилади.

АҚШга 1981-1989 йиллар давомида президентлик қилган Рональд Рейган 2004 йилнинг 5 июнида 93 ёшида вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG