Линклар

Петербург касалхонасига юзини каламуш талаган ўзбек чақалоғи олиб келинди


Санкт Петербург шаҳридаги 1-сонли болалар касалхонасига шанба куни эрталаб юзини каламуш бир неча марта тишлаб кетган ўзбек чақалоқ олиб келинди.

Бу ҳақда 7 март куни Марказий Осиё янгиликлар хизмати Россия нашрларига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, қизнинг онаси 29 ёшли ўзбекистонлик аёл бўлган. У 4 ойлик қизини ўзи ижарага олган ҳовли уйда 2 соатга қаровсиз қолдириб кетишга мажбур бўлганини айтган. Мана шу икки соат давомида қизчанинг юзини бир неча марта каламушлар тишлаб кетган.

Рус нашрлари Петербургда ўзбекистонлик аёл ноқонуний яшаб келгани ва у чақалоқни қаровсиз ташлаб кетгани юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини ёзган.

XS
SM
MD
LG