Линклар

Vive Charlie Гулчеҳра Бобоқуловага карикатура эълон қилди


Гулчеҳра Бобоқулова Москва судида.

Гулчеҳра Бобоқулова Москва судида.

Британиянинг Vive Charlie журнали муқовасида Москвада ўзи энагалик қилган 4 ёшли қизни ўлдириб, бошини олган 38 ёшли ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқуловага карикатура эълон қилди.

Карикатурада қора кийимдаги аёл қизнинг қон томчилаётган калласини ушлаб тургани акс этган. Сурат остига эса “Жиҳодчи энага. Ювош бўлмасанг ўзингдан кўр”, деб ёзилган.

Карикатура муаллифи LifeNews телеканалига берган интервьюсида шу йўл билан одамларнинг эътиборини Москвадаги фожиага қаратмоқчи бўлганини, мақсади қотиллик қурбони ва унинг яқинларини масхаралаш бўлмаганини билдирди.

Россия думасининг бир қатор депутатлари ва рус сиёсатчилари мазкур карикатурани “маънавий бузуқлик” ва “нафрат гулханига мой қуйиш” сифатида баҳоламоқда.

38 ёшли Гулчеҳра Бобоқулова 29 февралда Москвадаги “Октябрское поле” метро бекати олдида ўзи энагалик қилган қизни ўлдириб, унинг бошини кўтариб юрган пайтда қўлга олинган эди.

Vive Charlie онлайн журнали Британияда 2015 йилнинг январидан чиқа бошлаган. Мазкур журнал Францияда нашр этиладиган машҳур Charlie Hebdo журналига алоқадор эмас.

XS
SM
MD
LG