Линклар

Украинадаги урушда қатнашган рус аскарлари жасадлари Россияга олиб кетилди


Россия генерали Игорь Тимофеев.

Россия генерали Игорь Тимофеев.

Украина шарқида фуқаролик уруши кетаётган Донбасс минтақасидан Россияга ҳалок бўлган 15 нафар рус аскарининг жасади олиб келинди.

Бу ҳақда 6 март куни “Украинская правда" нашри Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасига таянган ҳолда хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, жасадлар 4 март куни Донецк вилоят каксалхонасининг ўликхонасидан олиб кетилган.

Украина разведкаси россияпараст исёнчилар назоратидаги Донбасс минтақасида “3-махсус мотоўқчи бригада” қўмондони вазифасини фамилияси Соколов деб ўзгартирилган Россия генерали Игорь Тимофеев эгаллаб турганини ҳам билдирган.

Россия эса 2014 йилдан бери давом этаётган Украина ҳудудидаги фуқаролар урушига аралашаётгани ва исёнчиларга кўмак кўрсатаётганини инкор қилиб келади.

XS
SM
MD
LG