Линклар

Грузияда Россиядан газ сотиб олинишига қарши намойиш ўтказилди


Тбилисида "Газпром"га қарши намойиш, 6 март, 2016 йил.

Тбилисида "Газпром"га қарши намойиш, 6 март, 2016 йил.

Якшанба куни Грузия пойтахти Тбилисида минглаб одамлар грузин ҳукумати Россиянинг “Газпром” ширкати билан музокаралар ўткизаётганидан норозилик билдириб, намойиш ўтказди.

Норозилар Россия элчихонасидан ҳукумат уйигача бўлган 7 километрли масофада қўл ушлашиб, жонли ҳалқа ташкил этди. Намойишчилар Грузия “Газпром”дан газ сотиб олса, мамлакат Россияга қарам бўлиб қолишидан ташвиш билдирди.

Митинг собиқ президент Михаил Саакашвили асос солган Ягона миллий ҳаракат партияси томонидан уюштирилди. Мазкур партия Россия “Газпром” воситасида Грузияни Ғарб билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишига тўсқинлик қилмоқда, деб ҳисоблайди.

Парламент депутати Давид Бакарадзе мухолифат босими ортидан ҳукумат Россиядан газ сотиб олиш режасидан қайтганини билдирди.

Грузия 2008 йил августида айримачи Жанубий Осетия масаласида Россия билан 5 кунлик урушини бошидан ўтказган. Шундан сўнг Россия Грузиянинг айримачи Абхазия ва Жанубий Осетия минтақаларини мустақил давлат сифатида тан олган эди.

XS
SM
MD
LG