Линклар

Киевда Россия элчихонаси тошбўрон қилинди


Киевдаги Россия элчихонаси биноси олдида ўтган митинг.

Киевдаги Россия элчихонаси биноси олдида ўтган митинг.

Киевда якшанба куни юзлаб норозилар Россия элчихонаси олдида митинг ўтказиб, учувчи Надежда Савченко озод этилишини талаб қилди.

Намойишчилар Россия элчихонаси биносига тош ва тухум отиб, бир нечта ойналарни синдирди, шундан сўнг бир автомашинани вайрон қилиб, Россия байроғига ўт қўйди.

Надежда Савченко 2014 йил июлида Украина ҳудудидан ўғиринча равишда Россияга олиб чиқиб кетилган эди. Россияда учувчи аёл Украинадаги фуқаролар урушини ёритаётган икки рус журналистнинг ўлимида айбланмоқда.

Савченкога 9 март куни ҳукм ўқилиши мумкин. Прокурор украин учувчисига 23 йиллик қамоқ жазоси сўрамоқда. Савченко ўзига билдирилган айбловни тан олмаган.

Суд Савченкони сўнгги сўздан маҳрум қилганидан сўнг учувчи аёл 10 кунлик очлик эълон қилган.

XS
SM
MD
LG