Линклар

logo-print

Шанба куни Қирғизистон чегарачилари Ола- Буқа чегара отрядида Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 129 дона “Samsung Galaxy” смартфонини ушлаб қолди.

CA-NEWS агентлиги маълумотига кўра, 2 миллион қирғиз соми (тахминан 28000 АҚШ доллари) миқдоридаги ушбу смарфонлар Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний тарзда олиб ўтилаётгани аниқланган.

Контрабандачи шахс ёнидан яна 1 миллион сом (тахминан 14000 АҚШ доллари) миқдоридаги тиббий препаратлар топилган.

Қирғизистонлик экани айтилаётган ушбу шахс ҳибсга олиниб, ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG