Линклар

Ўзбекистонда жорий йилда янгидан ташкил қилинадиган бир миллионга яқин иш ўрнининг ярми коллеж ва лицей битирувчиларига мўлжалланган.

CA-NEWS маълумотига кўра, янги иш ўринларининг 60 фоизи қишлоқ ҳудудларида ташкил қилинади.

Янги иш жойлари асосан, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида ташкил этилиши режаланган.

Мамлакатда ишга яроқли аҳолининг 0,8 фоизигина ишсиз эканини даъво қиладиган расмий Тошкент, сўнгги ўн йил давомида ҳар йили қарийб бир миллиондан иш ўрни яратилаётганини таъкидлаб келаяпти.

Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, жумладан, ўтган йили 987 минг 500та, 2014 йил эса 983,6 минг янги иш ўрни яратилган.

Лекин айни пайтда мамлакат ташқарисида 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбек мардикори борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG