Линклар

logo-print

Сўнгги икки ҳафта ичида Ўзбекистондан Сочига олиб киришга ҳаракат қилинган жами 20 килограмм носвой мусодара қилинди.

CA-NEWS маълумотига кўра, носвой Сочи аэропортида олиб қўйилган.

Носвой топилган ўзбекистонликлар уни дўстларига совға сифатида олиб кетаётганликларини айтишган.

Россия носвойни мамлакатга олиб кирилишини қонунан тақиқлаган. Бироқ олиб кирган шахс ушланган тақдирда унга қандай жазо берилиши номаълум.

Сўнгги йилларда Россияда марказий осиёлик муҳожирлар кўплиги боис лаб ёки тилнинг тагига ташлаб чекиладиган тамаки қоришмаси бўлган носвойга талаб ортгани кузатилади.

Россияга носвойни олиб келиш билан асосан Марказий Осиё, мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари шуғулланади. Одатда, улар носвойни Россияга ноқонуний йўллар билан олиб келишади.

Шифокорларга кўра, носвойни сурункали чекиш ошқозон яраси ва саратон касалликларини келтириб чиқаради.

XS
SM
MD
LG