Линклар

АҚШда электрон почта ихтирочиси Рой Томлинсон 74 ёшида вафот этди. The Verge нашри хабарига кўра, Томлинсон юрак хуружидан оламдан ўтган.

Массачусетс технология институтини тугатган Томлинсон ўтган асрнинг 60-йилларида файлларни етказиш бўйича CPYNET дастурини ихтиро қилган.

У ушбу дастурини 1971 йилда бир компьютердан иккинчисига электрон хабар жўнатиш ғояси учун фойдаланди.

Электрон манзилларда "@" ("at" ёки "кучукча") белгисини ишлатиш ғояси ҳам Томлинсонга тегишлидир.

XS
SM
MD
LG