Линклар

Киев: Айирмачилар тинчлик сулҳини бир кунда 38 марта бузди


Украиналик ҳарбий

Украиналик ҳарбий

Украина ҳарбийлари сўнгги бир кун ичида Донбассда айирмачилар тинчлик сулҳини 38 марта бузгани ҳақида хабар қилди.

Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатлар бўйича штабнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, биргина Авдеевка туманига айирмачилар томонидан 80та мина отилган.

Минтақадаги кўплаб туманларда ҳам пулемёт ва гранатометлардан ўққа тутиш ҳолатлари кузатилган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат шарқидаги ҳарбий тўқнашувлар натижасида шу пайтгача 2600 ҳарбий ҳалок бўлган, 9 мингдан кўпроқ аскар жароҳатланган.

Киев ва Ғарб Украина шарқидаги айирмачиларни Кремль дастаклаётганини таъкидлаб келади. Россия эса бу айбловлар инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG