Линклар

Қирғиз парламентида аёллар сони камайди


Қирғизистон парламенти мажлисларидан бири.

Қирғизистон парламенти мажлисларидан бири.

Қирғизистон парламенти ва маҳаллий кенгашлардаги депутат аёллар сони сўнгги пайтда кескин қисқариб кетди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг “Аёлларга нисбатан зўравонликни ҳамжиҳатликда тўхтатайлик” кампанияси хабарномасида айтилади.

Қирғизистон қонунчилигида парламентда аёлларга 30 фоизлик вакиллик квотаси ажратиш кўзда тутилган, бироқ амалда бу минимал талаб бажарилмаяпти.

“2007 йилда [Қирғизистон парламентида] депутат аёллар сони 25,5 фоизни, 2010 йилда 22,3 фоизни ташкил қилган, 2015 йилда эса 19 фоизни ташкил қилди”, дейилади хабарномада.

2016 йил баҳори ва кузида Қирғизистонда маҳаллий кенгашларга навбатдаги сайловлар бўлиб ўтади. Бу сайловлар маҳаллий миқёсда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш учун конституциявий кафолатлар амалга оширилиши бўйича тенденцияларни юзага чиқариши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG