Линклар

ЕИ Туркиянинг муҳожирлар бўҳрони бўйича таклифини кўриб чиқиш учун вақт сўрамоқда


ЕИ лидерларининг муҳожир бўҳронига бағишланган Брюсселдаги саммити иштирокчилари, 2016 йил 7 марти.

ЕИ лидерларининг муҳожир бўҳронига бағишланган Брюсселдаги саммити иштирокчилари, 2016 йил 7 марти.

Анқара Европага муҳожир оқимини тўхтатиш учун Туркияни тезроқ Европа Иттифоқига аъзоликка қабул қилиш ва туркияликлар учун виза тартибини тезроқ бекор қилиш таклифи билан чиқди. Бироқ 7 март куни Брюсселда Туркия бош вазири Аҳмет Довутўғли билан учрашган ЕИ расмийлари бу режани кўриб чиқиш учун кўпроқ вақт талаб этилишини билдирдилар.

Туркия Суриядан келаётган қочқинларга ёрдам бериш учун ўтган йил ноябрида Европа Иттифоқидан 3 миллиард евро сўраганди. Европалик дипломатларга кўра, эндиликда Туркияни бу талабнинг ўзи қониқтирмаяпти.

Довутўғли Туркиянинг миграцион таклиф доирасидаги мақсади Европага қочқинлар оқимини тўхтатиш ва одам савдосига қарши курашиш эканини айтган. Шунингдек, у Эгей денгизи орқали Грециядан Туркияга ўтишга уринаётган қочқинлар оқимининг олдини олиш учун Анқара НАТО ёрдамига муҳтожлигини қайд этган.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг душанба куни Довутўғли билан музокаралардан кейин НАТО кемалари Эгей денгизидаги одам савдогарлари фаолиятига тўсқинлик қилиш учун Греция ва Туркия сувларини назорат қила бошлашини билдирган.

XS
SM
MD
LG