Линклар

Кобулда Фархунда ўлими бўйича ҳукм ўз кучида қолдирилди


Фархунда ўлими билан боғлиқ ҳодиса афғон аёлларининг кескин норозилигига сабаб бўлганди.

Фархунда ўлими билан боғлиқ ҳодиса афғон аёлларининг кескин норозилигига сабаб бўлганди.

Афғонистон Олий суди кобуллик толиба Фархунда Маликзодани Қуръони Каримни ёққанликда айблаган кишига нисбатан 20 йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

Бу сохта айблов натижасида аёл ўтган йилнинг март ойида Афғонистон пойтахтидаги мақбара олдида ғазабланган оломон томонидан калтаклаб ўлдирилганди.

Суд Исломий фиқҳ бўйича ўқиётган 27 ёшли Фархундани ўлдиришда қатнашган бошқа 12 иштирокчига нисбатан чиқарилган 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини ҳам ўз кучида қолдирди.

Афғонистон Олий суди апелляция учун сўнгги инстанция бўлиб ҳисобланади.

Фархунда Маликзода мақбара олдида тумор сотган 60 ёшли Башир Азизийни ғайриисломий иш билан шуғулланаётганини айтганидан кейин у қизни Қуръонни ёққанликда айблаб чиққанди.

Фархундани ўлдиришга алоқадорлигига оид видео ёйинланганидан кейин Азизий ва яна уч киши ўлим жазосига ҳукм қилинган. Апелляция судидан кейин бу жазо 20 йиллик қамоқ жазосига алмаштирилган. Қотилликка алоқадор тўртинчи шахсга эса, унинг балоғатга етмаганлигини эътиборга олган ҳолда, 10 йиллик қамоқ жазоси белгиланган.

XS
SM
MD
LG