Линклар

logo-print

Грузия армиясида мусулмон аскарлар намоз ўқиш имконига эга бўлади


Грузия мудофаа вазири Тина Кидашели.

Грузия мудофаа вазири Тина Кидашели.

Грузия армиясидаги илк намозхонани мамлакат мудофаа вазири Тина Кидашели очиб берди.

Кутаиси шаҳрида пиёда аскарлар 3-бригадаси қароргоҳида ўтказилган маросимда сўзлаган вазир Грузияда дин эркинлиги Конституция билан кафолатланганини урғулади.

Кидашели диндор аскарлар учун яқин орада яна икки намозхона очилишини қайд этди.

Грузияда мусулмонлар аҳолининг 10 фоизини ташкил қилади. Бунгача мусулмон фаоллар масжид ва мадраса очиш ҳаракатларига тўсқинлик қилинаётганидан шикоят қилганлар.

2014 йили Ажария ҳудудида мадраса жойлашиши керак бўлган бинога номаълум шахслар чўчқанинг калласини осиб кетишганди. Маҳаллий мусулмонлар буни ўзларига нисбатан ҳақорат ўлароқ қабул қилганлар.

XS
SM
MD
LG