Линклар

Эрон ҳукумати ҳарбий кучлар мамлакат бўйлаб жойлашган бир неча ракета учириш нуқталарида баллистик ракеталарни ҳарбий машғулот доирасида синовдан ўтказганини маълум қилди.

ИСНА ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, Инқилоб гвардияси томонидан амалга оширилган бу машғулотлар "Эроннинг ҳар қандай таҳдидга муносиб жавоб бершига қодирлигини кўрсатиш мақсадида" ўтказилган.

АҚШ январь ойида Эронда баллистик ракеталар дастурига алоқадор 11 ширкат ва уларнинг мулозимларига нисбатан янги сакнцияларни жорий қилган.

Ундан аввал Теҳрон ядровий дастури бўҳронини ҳал қилиш йўлидаги келишув эвазига Вашингтон Эронга нисбатан аввал жорий қилинган санкцияларининг асосий қисмини бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG