Линклар

Покистон ғарбида суд биносидаги портлаш қурбонлари 17 кишига етди


Покистон шимоли-ғарбидаги суд биносига кираверишда худкуш амалга оширган ҳужум қурбонлари сони 17 нафарга етди.

7 март куни Чорсадда туманида содир бўлган портлаш қурбонлари орасида икки полициячи эркак ва бир аёл ҳамда бир бола бор.

Қурбонлар ҳодисада оғир жароҳат олган ва шифохонада вафот этганлар ҳисобига ошмоқда.

Ўзини "Жамаат ул-Аҳрор" деб атаган террорчи гуруҳ ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди. Бу гуруҳ Покистон Толибларига алоқадор кўрилади. Улар ўз ҳужумини ўтган ҳафта ҳукумат томонидан қатл этилган етакчиси Мумтоз Қадрий учун интиқом, деб атади.

Мумтоз Қадрий 2011 йилда Пешовор ҳокимини ўлдирганликда айбдор топилиб, дорга осилган.

Чорсадда тумани Покистоннинг қабилалар назорати остидаги қисмига туташган ва Афғонистон чегарасига яқин жойлашган нотинч туманлардан биридир. Бу ерда ҳукумат кучлари жангари гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда.

XS
SM
MD
LG