Линклар

Россиялик теннисчи Мария Шарапова допинг учун ўйиндан четлатилди


Россия Теннис федерацияси Мария Шарапова Бразилияда бўладиган бу йилги Олимпияда ўйинларида ўз мамлакатини тақдим қилади, деб умид билдирди.

Федерация раҳбари Шамил Тарпишчев 8 март куни - Шарапова спортчилар учун тақиқланган дорини истеъмол қилгани учун ўйиндан четлатилганидан бир кун ўтиб баёнот берди.

7 март куни Мария Шарапова Австралиядаги 2016 йилги очиқ чемпионат давомида ўтказилган допинг-тестдан ўтолмаганини тан олди.

Лос-Анджелесда ўтган матбуот анжуманидаги чиқишида спортчи 10 йил давомида мелдоний моддаси мавжуд дорини истеъмол қилиб келганини тан олди:

"Мен катта хатога йўл қўйдим. Аммо, спортдаги карьерамни бу шаклда тугатишни истамас эдим. Умид қиламанки, менга теннисда қолишим учун яна бир имконият берилади", деди Шарапова.

Бу модда 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб допинг сифатида спортчилар учун тақиқланди.

28 яшар теннисчи дунёдаги энг йирик 4 теннис турнирларида 5 бора чемпион бўлган.

Допинг хабари ортидан Nike спорт кийимлари ва TAG Heuer соат ишлаб чиқарувчи брендлар Мария Шарапова билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкинлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG