Линклар

logo-print

Президент Каримов Ўзбекистоннинг янги Меҳнат вазирини тайинлади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов фармони билан мамлакатнинг янги Меҳнат вазири этиб эски вазир - Азиз Абдуҳакимов тайинланди.

Меҳнат вазирлиги шу йилнинг 22 февралида қайта тузилди. Бунга қадар айни вазирлик "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги" деб аталиб келган. Абдуҳакимов эса айни вазирликни 2014 йилнинг ёзидан буён бошқараётган эди.

Унга қадар Абдуҳакимов Ўзбекистондаги яна бир муҳим идора - Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини икки йил бошқарган. Раисликдан аввал эса узоқ йиллар давомида шу қўмитада раис ўринбосари бўлган.

XS
SM
MD
LG